МЕН ҚИРҒИЗИСТОН ФУҚАРОСИМАН!
- 30.08.2022
- 0
2022-2023 ўқув йили 1-сентябрь кунидаги 1-4 синфлар учун тарбиявий соати
Дарс мақсади:
Таълимий:
— ўқувчилар фуқаро, “Кыргыз жараны” тушунчасини таърифлайди,
Ривожлантирувчи:
— ўқувчилар жамиятдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтирадилар: оилада, мактабда,
Тарбиявий
— фуқаронинг жамиятдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлашади.
Керакли жиҳозлар: расмлар, плакат, фломастерлар
Дарснинг бориши
1- топшириқ. Гуруҳ бўлиб ишлаш. Ўқитувчи расмларни тарқатади.
Расмларга қаранг. Бу болалар Қирғизистоннинг турли ҳудудларида яшайди. Расмни танланг ва ушбу қаҳрамон ҳақида айтиб беринг: Унинг исми нима? У неча ёшда? У қаерда яшайди? У ким билан яшайди? У нима қилишни яхши кўради?
1 расм. Қиз 14 ёшда
2 расм. Бола 18 ёшда
3 расм. Қиз 8 ёшда
5 расм. Бола 9 ёшда
Умумий гуруҳ муҳокамаси:
- Сиз қаҳрамонингизга қандай ўхшашсиз?
- Қаҳрамондан нимаси билан фарқ қиласиз?
- Сизнингча, бу болаларнинг оилада, мактабда қандай ҳуқуқлари бор?
- Бу болалар оилада, мактабда қандай вазифаларни бажарадилар?
Келинг, “Фуқаро” сўзи нимани англатишини билиб олайлик.
Қирғизистон фуқароси (Кыргыз жараны) – Қирғизистонда яшовчи, миллати, дини, қайси оилада туғилганлигидан қатъи назар, ҳимояда бўлган, ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахс.
2 — топшириқ. Келинг, «Бола ҳуқуқлари тўғрисида» ги қонунни (ҚРнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси) ўқиб чиқамиз ва сизнинг қаҳрамонларингиз ҳаётида қандай ҳуқуқлар ҳурмат қилинишини билиб олайлик?
http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/17444?cl=ru-ru Ўқитувчи болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг Моддаларини ўқийди ва мисол сифатида қаҳрамонларни муҳокама қилади.
Конвенция Моддалари | Ўқитувчи саволи |
1 модда «18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон» Бола ҳисобланади. | Расмлардаги қаҳрамонларимиздан қайси бири бола? |
7 модда Бола исм олиш ҳуқуқига, шунингдек, ота-она ғамхўрлиги ҳуқуқига эга. | Қаҳрамонларингизнинг исмлари нима? |
8 модда Бола бошқалардан фарқ қилиш ҳуқуқига эга (ўз шахсийлигини сақлаб қолиш учун), фуқаролик ҳуқуқига эга. | Расмлардаги болалар нимаси билан фарқ қилади? Улар қайси давлат фуқаролари ҳисобланади? |
12 модда Бола ўзини қизиқтирган барча масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини билдириш ҳуқуқига эга. | Болалар бирор нарсани ёқтирса ёки ёқтирмаса, ўз фикрларини билдира оладими? |
16 модда Болани хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ | Агар кимдир сизни хафа қилса, кимдан ёрдам сўрайсиз? |
18 модда Ота-оналар боланинг тарбияси ва ривожланиши учун жавобгардир. | Бола учун биринчи навбатда ким жавобгар? |
24 модда Қонун боланинг соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. | Фарзандлари касал бўлса, ота-оналар қаерга мурожат қилишлари мумкин? |
28 модда Ҳар бир бола мактабга бориш ҳуқуқига эга ва бу бурчидир | Расмлардаги қаҳрамонлардан қайси бири мактабга боради? |
31 модда Бола дам олиш, ўйинларда қатнашиш, санъат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. | Қаҳрамонларингиз қандай спорт, санъат тури билан шуғулланади? |
32 модда Бола соғлиғига, таълимига зарар етказадиган ишлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. | Болалар қандай уй ишларини бажаришлари мумкин? |
- топшириқ. 4 гуруҳ бўлиб ишлаш. «Оила. Мен қила оламан…», “Оила. Мен мажбурман…”, “Мактаб. Мен қила оламан …», «Мактаб. Мен мажбурман …» деган плакатни яратинг.
Қуйидаги расмларда 1-топшириқдаги қаҳрамонлардан фойдаланинг. (Ўқитувчи расмларни тўлдириши мумкин)
Хулоса қилиш. Рефлексия.
Қирғизистон фуқароси – “Кыргыз жараны” ким?
Қандай ҳуқуқлардан фойдаланасиз?
Оилада, мактабда қандай вазифаларни бажаришингиз керак?
Тарбиявий соатини тайёрлаганлар:
Орусбаева Д.Н, КАО
Темирбекова К.А., КАО,
Комментарийлер