«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

  • 30.08.2022
  • 0

(Умумтаълим мактабларининг 5-6-синфлари учун 2022- ўқув йил 1-сентябридаги тарбиявий соатининг таҳминий намунаси)

 

Дарс мақсадлари:

Таълимий: Ўқувчилар

  • уйларни безашда миллий маданият қандай акс этишини аниқлашади;
  • Жамият ва маданиятларнинг ўхшаш ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашади;

 

Ривожлантириш:

  • ўз уйига, оиласига, юртига нисбатан ҳис-туйғуларини тушунтиришади;
  • уйнинг ташқи кўринишини таҳлил қилиш ва турли халқларнинг уйларини солиштиришади;

 

Тарбиявий:

  • оилавий қадриятларга ғамхўрлик қилиш ва уларни сақлаш муҳимлигини тавсифлашади

 

 

Асосий тушунчалар: уй-жой, миллий маданият, оилавий анъаналар, фуқаролик (қирғиз фуқароси), фуқаролик

 

 

Миллий маданият – муайян мамлакат, давлатдаги жамиятнинг маънавий ҳаётини тавсифловчи рамзлар, эътиқодлар, ақидалар, хулқ-атвор меъёрлари.

https://tsput.ru/res/other/kulturolog/lec3.html

 

Оилавий анъаналар – авлоддан-авлодга ўтадиган одатий оилавий меъёрлар, хатти-ҳаракатлар, урф-одатлар ва муносабатлар.

https://molportal.ru/node/13680

 

Кыргыз жараны – этник, диний, ижтимоий ва минтақавий мансублигидан қатъи назар, Қирғизистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган Қирғизистон Республикаси фуқароси. «Кыргыз жараны» Қирғизистон Республикаси давлати номидан келиб чиққан бўлиб, барча этник жамоаларни этник-маданий ўзига хослигини сақлаган ҳолда бирлаштирган умумий фуқаролик ўзига хослигидир.

 

 

(2021-2026 йилларга мўлжалланган “кыргыз жараны” Қирғизистон Республикасида фуқаролик ўзига хослигини ривожлантириш концепцияси — — С.3).

 

                                                Дарснинг бориши

Чақирув.

  • Машқ. Жуфт бўлиб ишлаш. Тасаввур қилинг, сиз уйдасиз. Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни тасвирлаб беринг. Қайси хонадасиз? Атрофингизда нималар бор? Сиз қандай ҳидларни сезаяпсиз?

    

      2-машқ. Уйда қандай нарсалар бўлиши мумкинлигини ёзинг.

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

3-машқ. Солиштириш. Сиз кўрсатган нарсалар қайси уйларда бўлиши мумкин. Нима учун шундай деб ўйлайсиз, тушунтиринг?

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

Расм. 1 Ўтов — кигиздан ясалган кўчма уй

 

 

 

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

 

Расм. 2. Рангли уй

 

 

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

 

Расм. 3. Кўп хонадонли уй

 

 

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

 

 

 

Расм. 4. Ёғоч уй

 

 

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

 

Расм. 5. Коттеж

 

 

 

«МАДАНИЙ ХИЛМА-ХИЛЛИКДА ХАЛҚЛАР БИРЛИГИ»

 

 

 

Расм. 6. Кулба

 

 

 

Маълумот билан ишлаш

4-машқ. Матнни ўқинг. Матн остидаги вазифани бажаринг.

 

Ҳар доим қулай жой — бу менинг уйим

Уй бизни иситади, ташқи дунёдан, қийинчиликлардан ва бегона кўзлардан паноҳ беради, шахсиятимизнинг хусусиятларини акс эттиради.

Менинг уйим — бу бизни яхши кўрадиган, дастурхон атрофида тўпланиб, кўзларимиз бир — бирларига термуладиган жойдир. Ҳозирда бир оила аъзолари икки ёки уч уйда яшаши мумкин. Аммо замонавий одамлар ҳали ҳам уйга, шахсий маконга, яқинларининг муҳитига муҳтож. Баъзи одамларга уй фақат тунаш учун керак бўлса, бошқалари ўз хонадонини жиҳозлаб, таъмирлаб, безаб шароит яратади.

Энг муҳими, одамлар уйни ташқи қийинчиликлардан ҳимоя қилгани учун яхши кўрадилар. Бу ўзингизни хавфсиз ҳис қилишингизда, шу билан бирга у оила ва муносабатларнинг илиқлиги билан боғлиқ бўлган жой ҳисобланади. Уй ҳақида ўйлаганимизда, фикрлар кўпинча бизни унутилган ота-она қучоғини ёдимизга солади. У ерда севги ҳукмронлик қилади, дастурхонда иссиқ нон бўлади, оилавий байрамлар ўтказилади — ўша дақиқаларда қалбимизда илиқлик ва ҳотиржамликни ҳис қиламиз.

Ҳар доим кўчиб ўтишни, турли шаҳарларда яшашни яхши кўрадиган одамлар бўлган. Аммо ҳамма дунёда ҳар доим қайтиши мумкин бўлган жой борлигини билиши керак.

Ҳар қандай одамнинг уйига кирганингизда, уни бир неча соат ичида таниб олишингиз мумкин. У қайси рангларни афзал кўради, қайси нарсаларни ёқтиради, вақтини қандай ўтказади, тозалик ва қулайликни қанчалик қадрлайди. Уй эгаси ҳақида ҳамма нарсани айтиб беради. Муҳит нафақат инсоннинг диди, балки унинг маданияти ва эътиқоди ҳақида ҳам айтиб беради.

 

Кичик гуруҳларда муҳокама қилинг.

  • Уй инсон ҳаётида қандай рол ўйнайди?
  • “Уй ўз эгаси ҳақида ҳамма нарсани айтади” сўзининг маъноси нима?
  • Оилавий анъаналар уйнинг дизайнида қандай акс этиши мумкин?
  • Миллий маданият уйнинг дизайнига қандай таъсир қилади?

https://styldoma.ru/novosti/moj-dom-mesto-gde-vsegda-uyut

 

5-машқ. Суҳбат

Нима учун кўпинча уй ва ватанни солиштиришади?

“Қирғизистон – умумий уйимиз” иборасини тушунтиринг.

Оила уйда яшайди, мамлакатдачи? (фуқаро – Кыргыз жараны)

“Кыргыз жараны”ни қандай тушунганингизни ёзинг? (3-4 киши)

 

Рефлексия

6-машқ.

Фикрни давом эттиринг:

Мамлакатимизда турли хил халқлар яшайдиган ҳар хил уйларни кўришингиз мумкин ва …

 

 

 

Тарбиявий соатни тайёрлаганлар:

Орусбаева Д.Н., КАО,

Марченко Л.Ю.

 

Бөлүшүү

Комментарийлер